Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Kundalik рақамли платформаси карантин даврида ўқув жараёнини давом эттиришда ёрдам беради

2020-03-19 | Технологиялар

Kundalik рақамли таълим платформаси Ўзбекистон мактабларида масофавий таълимни ташкил қилиш учун барча зарур функцияларга эга. Бу ўқувчиларга уйда ўтирган ҳолда ўқув жараёнини тўхтатмаслик, фанларни мустақил равишда ўрганиш ва педагог билан масофадан туриб мулоқот қилиш имконини беради.

Ўзбекистон мактабларида болалар ва педагоглар учун таътил эълон қилинганига қарамасдан, айрим ўқитувчилар ишлашда давом этмоқда. Kundalik тизими карантин қанча давом этишидан қатъий назар таълимни масофадан туриб олиб боришга ёрдам беради. 

- Педагоглар Kundalik орқали уй вазифаларини ва ўқув материалларини бериши, ўқувчилар эса бажарилган ишларни текширишга юборишлари мумкин. Якун бўйича ўқитувчилар электрон журналга баҳо қўяди ёки жавоблар устида яна ишлаш бўйича шарҳларини қолдиради. Шунингдек, ўзаро шахсий хабарларни алмашиш, эълонларни чоп этиш, гуруҳларни яратиш функцияларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Педагогларнинг ишини осонлаштириш ва ота-оналарга карантинда таълим олишнинг ўзига хос хусусиятларини тезроқ ўзлаштиришга ёрдам бериш учун биз махсус видеойўриқномани тайёрлаймиз. Саволлар ёки мураккабликлар юзага келганида техник кўмак хизматига мурожаат қилиш мумкин, – дейди Kundalik компаниясининг техник кўмак хизмати раҳбари Ҳилола Иззатова. 

Фойдаланувчиларни карантин бошлангани, масофадан туриб таълим олиш жараёнининг давомийлиги ҳақида хабардор қилиш, шунингдек бошқа ташкилий маълумотларни киритиш учун “Ёзувлар” бўлимидан фойдаланиш керак. Унинг ёрдамида бутун таълим ташкилоти учун ҳам, муайян синф ўқувчилари учун ҳам эълонлар яратиш мумкин. “Уй вазифалари” функцияси ёрдамида ўқитувчи гуруҳли ёки индивидуал топшириқларни бериши ва уларнинг бажарилиш жараёнини назорат қилиши мумкин. Ўқувчи ва педагогнинг барча ҳаракатлари тизимда сақланиб қолади. Ота-оналар ҳам фарзандларига берилган уй вазифаларини кўришлари мумкин бўлади. 

- Биз бундай оммавий карантинга илк бор дуч келяпмиз, шу боис болаларни масофадан туриб қандай самарали ўқитиш, уларнинг ишини баҳолаш мумкинлигини кўпгина ўқитувчилар яхши тушунолмаяпти. Kundalik тизимида ҳаммаси кўзда тутилган бўлиб, масофавий таълим функциялари оддий ва тушунарли. Педагогларда назарий қисм бўйича тақдимотларни ҳамда билимларни текшириш учун топшириқларни юклаш, ишни яхшилаш бўйича шарҳлар қолдириш имконияти мавжуд. Ушбу имкониятлар туфайли мактаблардаги ўқув жараёнини ҳатто карантин даврида ҳам давом эттириш мумкин, – дея қайд этади Kundalik методисти Гулнора Исмоилова. 

Ўқувчи бажарилган вазифани Kundalik орқали текширишга юбориши учун ўқитувчи вазифани яратаётганда “Файл натижаси билан талаб этилади” деган бандни белгилаши зарур. 

Карантин даврида таълим олувчилар учун материалларни, ходимлар ихтиёрига кўра, синф саҳифасидаги ёки ташкилот профилидаги “Файллар” бўлимига жойлаштириш лозим. Юкланадиган файлларнинг умумий ҳажми 2 Гб дан ошмаслиги керак.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться