Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳар бир ҳудудда "Ишга марҳамат" Мономарказлари ташкил этилади

2020-03-19 | Жамият

regulation.gov.uz норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ой муддатда ишсиз ва камбағал аҳолини “маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари – касб-ҳунарга ўқитиш марказлари – “Ишга марҳамат” мономарказлари” механизми асосида ўқитиш тартибини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши белгиланган.

Бундан ташқари, Президент қарори лойиҳасида Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги “Ишга марҳамат” мономарказларида 2020-2021 йилларда иш қидирувчи шахслар, хорижга меҳнат миграциясига кетмоқчи бўлган фуқаролар, нодавлат ўқув марказлари битирувчилари ва бошқа аҳоли тоифалари учун WorldSkills стандартлари асосида Ишчи касблар бўйича касбий малакани баҳолаш марказларини ташкил этиш;

2020 йил давомида “Ишга марҳамат” мономарказлари, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва бошқа нодавлат таълим муассасалари ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарини халқаро стандартлар асосида малакасини ошириш мақсадида халқаро экспертлар ёрдамида нодавлат таълим муассасаси шаклидаги “Worldskills Академияси”ни ташкил этиш;

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб “Ишга марҳамат” мономарказлари битирувчиларининг касбий малакасини Worldskills стандартлари асосида баҳолаш, шунингдек, баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакатда ва Россия Федерацияси ҳудудида тан олинадиган Skills паспорти берилишини йўлга қўяди ва касбий малакаси тасдиқланган битирувчиларнинг Ягона реестрини шакллантириш кўзда тутилган.

Қарор лойиҳасида Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш ташаббуси илгари сурилган

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться