Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ДСҚ Telegram боти – халқ хизматида

2020-03-19 | Технологиялар

“Ишонч телефони” ва Call-марказига қўшимча равишда энди Давлат солиқ хизмати билан Telegram ижтимоий тармоғида @uzsoliq_bot орқали боғланиш мумкин.

Ушбу восита жуда кўп имкониятларга эга. Бот орқали ҳар ким ўз ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида хабар бериши, СТИР рақамини аниқлаши, рўйхатдан ўтиш учун ариза бериши ва бошқа электрон солиқ хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Давлат солиқ хизмати органлари @uzsoliq_bot орқали нархларнинг сунъий равишда кўтарилиши, маҳсулотларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ёки савдоси, товарларни ҳужжатсиз сотилиши, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва бошқа соҳага оид шикоят ва мурожаатларни қабул қилади.

Aгар Сиз карантин даврида товарлар нархларининг асоссиз оширилганига дуч келсангиз, @uzsoliq_botдан фойдаланган ҳолда Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилинг.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться