Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бир кунда 144 савдо ҳуқуқбузарлиги қайд этилди

2020-03-19 | Иқтисодиёт

Маълумки, жорий йил 15 март куни мамлакатимизда Коронавирус пандемияси қайд этилиши сабабли карантин эълон қилинди. Айни вазиятда халқ орасида юзага келиши мумкин бўлган саросима натижасида озиқ-овқат ва тиббий маҳсулотлар нархларининг асоссиз оширилишига қарши курашишни давлат солиқ органлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти зиммасига олди.

Вазиятни назорат қилиш мақсадида, давлат солиқ хизмати органлари томонидан истеъмол товарлари нархларининг оширилиши бўйича фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида профилактика тадбирлари ўтказиш орқали бартараф этилиши таъминлаб борилмоқда.

Шунга қарамай, ноқонуний савдо фаолияи билан шуғулланишни давом эттираётган шахсларга нисбатан назорат тадбирлари ўтказилиб, қонуний чоралар кўрилиши таъминланмоқда.

Хусусан, 2020 йил 17 март куни республика бўйича жами 158 та назорат тадбирлари ўтказилиб, чора кўриш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ҳуқуқбузарлардан 529,2 млн.сўмлик товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда олиб қўйилди.

Жумладан:

– 17 ҳолатда 290,8 млн. сўмлик тиббий ниқоблар;

– 54 ҳолатда 87,2 млн. сўмлик картошка;

– 12 ҳолатда 7,9 млн.сўмлик пиёз;

– 21 ҳолатда 11,7 млн.сўмлик ўсимлик ёғи;

– 40 ҳолатда 116,6 млн.сўмлик бошқа турдаги товарлар олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться