Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фазлиддин Ғойибназаров ва Хуршид Тожибоев иштирокидаги жанглар бекор қилинди
2020-03-17 | Спорт
Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанг оқшоми бекор қилинди. Аввал маълум қилинганидек, 28 март куни икки нафар ўзбекистонлик боксчи Қозоғистонда рингга кўтарилиши керак эди.
Аммо, юзага келган коронавирус сабабли Алмати шаҳрида MTK Global томонидан ташкил этиладиган жанг оқшоми бекор қилинди. Бу ҳақда Olamsport.com сайти хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўша куни ўзбекистонлик боксчилар Фазлиддин Ғойибназаров ва Хуршид Тожибоевлар рингга кўтарилиши лозим эди. Ушбу жанг оқшоми бекор қилинганини Хуршид Тожибоев ҳам тасдиқлаган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги