Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бахтиёр Сайфуллаев: Бирдам бўлсак синовни албатта енгамиз

2020-03-16 | Жамият

Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Мамлакатимизда коронавируснинг тарқалишининг олдини олиш учун керакли чора-тадбирлар амалга оширилган ҳолда барча таълим муассасалари ўқувчи ва талаба-ёшлар 16 мартдан таътилга чиқарилди. Талабаларга вилоятлараро йўл ҳақи учун 50 фоизлик чегирма жорий қилинди.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида умумхалқ сайллари, оммавий, маданий тадбирлар ва спорт мусобақалари ҳам вақтинчалик бекор қилинди.

Фуқароларимиз учун лозим бўлган барча озиқ-овқат ва тиббиёт воситалари билан таъминланиши, халқимизнинг бошига тушган синовдан фойдаланиб, нархни сунъий ошириб оладиган “тадбиркор”лар учраса, улар ҳатто жиноий жавобгарликка тортилиши эътибордаги масала бўлиб турибди.

Карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима уйғотадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилишини эслатиб ўтмоқчиман.

Бизнинг саломатлигимиз учун тавсия қилинаётган тегишли гигиена талабларига риоя қилишни унутмайлик. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилиш билан бирга бирдам бўлсак, биз бу синовни албатта енгамиз.

Манба: ЎзА

Поделиться