Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур якунланди. 4-тур қачон ўтказилади?

2020-03-16 | Спорт

15 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг жорий мавсум 3-тур ўйинларига якун ясалди.

Ушбу турда иккита йирик ҳисоб қайд этилди. Ҳар иккаласида Тошкент жамоалари ўз майдонларида уч тўп фарқи билан ғалаба қозонишди.

Эътиборлиси, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги АГМК жамоаси ўзининг дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Олмалиқликлар ўз майдонларида Вадим Абрамов бошқараётган “Бунёдкор” клубидан 2:0 ҳисобида устун келишди. Ушбу мағлубият “қалдирғочлар”нинг илк мағлубияти сифатида қайд этилди.

Ҳозиргача чемпионат доирасида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари очко йўқотишмаяпти. Эътиборлиси қаршиликлар икки ғалабасини сафардаги ўйинларда қўлга киритди. “Шерлар” эса ҳар учала баҳсини ўз майдонларида ўтказишди.

Муҳсин Муҳаммадиев бош мураббийлигидаги “Бухоро” жамоаси ҳозирча бирорта очко қўлга кирита олмаган ягона клуб бўлиб турибди. Шунингдек, “Сўғдиёна”, “Андижон” ва “Қизилқум” жамоалари бирорта ҳам ғалаба қозона олишмаган.

“Локомотив” – “Бухоро” 3:0;
“Андижон” – “Навбаҳор” 0:0;
“Пахтакор” – “Металлург” 4:1;
“Машъал” – “Қизилқум” 1:1;
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 2:1;
АГМК – “Бунёдкор” 2:0;
“Сурхон” – “Насаф” 1:2.

Хабарингиз бор, ПФЛ тақвимига кўра Суперлиганинг 4-тур ўйинларига 19 март куни старт берилиши керак эди. Аммо, мамлакатимизда коронавирус аломатлари мавжуд бўлган шахслар аниқлангани боис Ҳукуматимиз томонидан 16 мартдан бошлаб юртимизда ўтказилиши режалаштирилган барча тадбирлар бекор қилинди.

Шу боисдан, барча футбол мусобақалари ҳам қолдирилди. Шунингдек, 15 март куни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам футбол бўйича ўтказиладиган ҳар қандай учрашувларнинг бекор қилиниши бўйича топшириқ берди. Шу сабабдан Суперлига ўйинлари ҳам номаълум муддатга қолдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться