Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир раҳбарлигидаги Мактабгача таълим вазирлиги ишчи комиссия ҳудуддаги мактабгача таълим тизимини мониторинг қилиш мақсадида Хоразм вилоятига етиб келди

2020-03-13 | Таълим

Ташриф буюриш режалаштирилган объектлар ичида биринчиси – Хива педагогика коллежи бўлди. Тез орада 400 болакай учун МТТ сифатида ўз фаолиятини бошлайдиган коллежда кенг қамровли реконструкция, бинолардан бирини капитал таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Коллеж ҳудудининг бўш қисмида 120 нафар бола учун модулли МТТ қад рослайди.

Агриппина Шин коллежга ташрифи чоғида коллеж талабалари билан мулоқот қилди. Россия фуқароси Мавжуда Муратова ўз келажагини айнан мактабгача таълимда кўраётганини айтар экан, кичик ёшданоқ болаларга муносиб таълим беришни хоҳлаётганини билдирди.

Фазилат Раматова – Туркманистондан келган кўплаб талаба ёшлардан бири. Фазилатнинг айтишича, унга бу ер жуда ёққан, барча шароитлар муҳайё қилинган, завқ билан таълим олмоқда.

Мониторинг якунлангач, бинолар ҳамда уларнинг атрофини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича қарор қабул қилинди. Коллеж негизида мактабгача таълим йўналишлари бўйича кластер, шунингдек, МТТ педагогларининг малакасини ошириш бўйича курслар ташкил этилади.

Ишчи комиссиянинг навбатдаги манзили умумий типдаги 300 ўринга мўлжалланган МТТда реконструкция қилинаётган ихтисослаштирилган МТТ бўлди. Бу ерда ҳозирги вақтда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бинони шу йилнинг ёзида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

МТТнинг катта ҳудуди ҳам болалар учун ҳам педагогик таркиб учун кенг қамровли тадбирлар ўтказиш имконини беради. Таълим бериш ва фаолиятини олиб боришда Польша технологияси элементлари қўлланилади. Бино реконструкцияси Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться