Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Бош прокурори Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Раиси билан учрашди

2020-03-13 | Сиёсат

12 март куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси Раиси Александр Бастрыкин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида делегация вакилларига мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётганлиги таъкидланди.

Тарафлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилишди ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик Дастури имзоланди. Ушбу ҳужжатларнинг амалда татбиқ этилиши ҳуқуқий соҳада ахборот ва илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.

Россия делегациясининг ташрифи шаклланган сермаҳсул алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам эканлиги қайд этилди.
 

Манба: ЎзА

Поделиться