Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Латвияда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг ваколатхонаси очилди

2020-03-13 | Жамият

2020 йилнинг 10 март куни Рига шаҳридаги Ахборот тизимларини бошқариш Олий мактабида (ISMA) Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг (ЎЁУА) Латвиядаги ваколатхонаси очилди.

Маросимда Латвия жамоатчилиги, илмий, маданий ва гуманитар доиралар, дипломатик корпус вакиллари, ватандошлар, шунингдек, Латвияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов ўзининг табрик нутқида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга, шу жумладан республикада олиб борилаётган ёшларга оид янги сиёсатга эътибор қаратди. Сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлангани, ёшлар билан ишлаш бўйича Республика идоралараро кенгаши тузилгани, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгани ва 30 июнь Ёшлар куни деб эълон қилинганлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг январ ойидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланган эди. Ҳозирги вақтда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолашнинг ягона мезонлари ва ёшларга оид давлат сиёсатини баҳолаш индексларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда ва “Ўзбекистон ёшлари - 2025” концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

Таъкидланганидек, Рига шаҳрида ЎЁУА ваколатхонасининг очилиши нафақат Латвияда, балки бутун Болтиқбўйидаги Ўзбекистон ёшлари учун муҳим воқеа бўлди. У алоқа, тажриба ва билим алмашиш, талаба ҳаётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун умумий майдон бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида ISMA раҳбарияти Ваколатхона фаолиятига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди.

ISMA президенти Роман Дьякон Ўзбекистон ҳозирги кунда ўз тараққиётидаги тарихий муҳим босқични кечираётганини, мамлакатда туб ва жўшқин ўзгаришлар рўй бераётганини қайд этди. ISMA Ўзбекистонда Фарғона давлат университети базасида илк филиалини очган бўлиб, унда бизнесни бошқариш, ахборот-коммуникация технологиялари ва туризм каби талаб юқори бўлган соҳаларда бакалаврият ўқитилади.

Тадбирнинг расмий қисми дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган ISMA талабалари томонидан ўзбек ва латиш санъатининг машҳур асарларини ижро этиш билан якунланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться