Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Боксчиларимиз Иорданиядан учта олтин ва 7 та олимпиада йўлланмаси билан қайтишмоқда

2020-03-12 | Спорт

Иорданиянинг Амман шаҳри бокс бўйича Токио-2020 олимпиадасига лицензион турнирга мезбонлик қилди. Кеча баҳслар якунига етиб, унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан уч нафари олтин медалга сазовор бўлди. Боксчиларимиздан Миразизбек Мирзахалилов, Элнур Абдураимов ҳамда Баҳодир Жалоловлар ўз вазн тоифаларида тенгсиз эканлигини исботлашди.

-57 кг вазн тоифасида Миразизбек Мирзахалилов иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида яққол устунлик билан ғалабага эришди.

-63 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Элнур Абдураимов эса финалда қозоғистонлик боксчи Зокир Сафиуллин билан тўқнаш келди. Муросасиз кечган жангда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди – 3:2, Элнурнинг фойдасига. Шу тариқа Абдураимов терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Ниҳоят энг оғир, яъни +91 кг вазн тоифасидаги боксчимиз, амалдаги жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов мусобақанинг сўнгги жангида австралиялик спортчи Юстис Хуни устидан 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Қисқаси, финал жангларида қатнашган ҳар учала боксчимиз ҳам якунда олтин медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа бокс бўйича олимпиада лицензион турнирида Ўзбекистон терма жамоаси учтадан олтин ва бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Токио-2020 олимпиадасига эса 7 та йўлланма қўлга киритилди. Булар – Миразизбек Мирзахалилов, Элнур Абдураимов, Баҳодир Жалолов (барчаси олтин), Шаҳобиддин Зоиров, Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов (учаласи ҳам бронза) ва қизлардан Турсуной Раҳимовадир.

Биз боксчиларимизни ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться