Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТДТУда “Robot.uz-2020” республика танлови бошланди

2020-03-12 | Технологиялар

10 март куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “ROBOT.UZ-2020” республика танловининг саралаш мусобақаларига старт берилди.

Танловда 12 та вилоятдан жами 420 нафар ўқувчи-ёшлар, иқтидорли талабалар, ёш тадқиқотчилар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассисларидан иборат 334 та жамоа қатнашмоқда. 

“ROBOT.UZ-2020”да 9-15 ёшдаги иштирокчилар учта – Робо Футбол, Робо Сумо ва Кегельринг номинацияларида, 16-25 ёшдаги иштирокчилар эса 5 та –  Робо сумо, Робо футбол, Мобил роботлар пойгаси, Фойдали иш бажарувчи робот ва Интеллектуал робот номинациялари бўйича ўзлари ясаган роботлар ёрдамида беллашмоқдалар.

Танлов 11 март куни ҳам давом этади, 12 март куни финал мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар аниқланади ва тақдирланади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться