Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония Элчиси билан учрашув

2020-03-11 | Сиёсат

2020 йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди.

Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятни янада ривожлантириш, Ўзбекистон ва Япониянинг, умуман халқаро ҳамжамиятнинг афғонлараро музокаралар жараёнини бошлашга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Япония томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, бутун афғон халқи манфаати учун унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашга бундан кейин ҳам фаол ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Афғонистондаги инқирозни тинч йўл билан ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини топпиш бўйича яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги тўғрисида келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться