Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ахборот хавфсизлигига таҳдидлардан ҳимояловчи дастурий таъминот
2020-03-11 | Хавфсизлик соҳаси
Бугунги кунда ҳеч бир соҳа йўқки, у ахборот коммуникация технологиялари, айниқса, Интернет тармоғидан фойдаланмаган ҳолда фаолият кўрсатаётган бўлса. Бундай замонавий, тезкор, қулай имкониятнинг яхши жиҳати билан бирга унинг хавфсизликдан холи эмаслиги билан боғлиқ иккинчи томони ҳам борки, бу ўзига хос чораларни кўришни талаб қилади.
Дастур барча тоифадаги электрон ахборот манбаалари, жумладан, интернет тармоқлари, яъни глобал, минтақавий ёки шаҳарлараро тармоқларини турли таҳдидлардан ҳимоялаш учун мўлжалланган.
Дастурнинг функсионал имкониятлари қуйидагилардан иборат:
• асосан ташқи таҳдидлар, яъни интернет ҳужумлари, хакерларнинг дастурга ёриб кириши, турли вируслар ёки бошка таҳдидларнинг олдини олади;
• дастур IP-адреслар, URL-манзилларнинг ташқи томондан кузатиладиган ҳужумлардан ҳимоя қобиғи ҳисобланади;
• дастурни ишга туширишда рўйхатдан ўтиш иловаси ва админ учун иш ойнаси кўринади;
• администратор ёки оператор логин-парол орқали дастурни ишга туширади;
• маълумотлар базасига 4 та таҳдид тури бўйича маълумот киритиш, база бўйича қидирувни амалга ошириш, воқеликлар тарихини 4 та таҳдид тури бўйича кўриш мумкин;
• фойдаланувчининг идентификацион маълумотларини яратиш, ўзгартириш ва ўчириш имкониятига эга.
Дастур барча тоифадаги корхона ва ташкилотларда, шахсий компютерларда қўлланишга мўлжалланган.
Дастурнинг аҳамияти шундаки, "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонуннинг 20-моддасида қайд этилганидек, ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари, агар улар билан ғайриқонуний муносабатда бўлиш натижасида ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдорларига, эгаларига ёхуд бошқа юридик ҳамда жисмоний шахсларга зарар етказилишидан муҳофаза қилишга қаратилган. Шунингдек, давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар давлат сирлари ҳамда махфий сирлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг муҳофаза қилинишини таъминлайди.
Дастур муаллифлари Мухторов Фаррух, Мўминов Шермуҳаммад ва Асқарова Шахлога "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра DGU 07294 рақамли гувоҳнома берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги