Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради

2020-03-11 | Жамият

Жорий йил 10 март куни Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ назорати» ва бошқа бир қатор гуруҳларда “Бюджетни тўлдириш аҳолининг соғлиги эвазига бўлиши керакми...!?” номли хабар тарқатилди.

Хабарда Сурхондарё вилоятидаги “Termiz Cargo Centre” логистика терминалидан хориждан келтирилган сифатсиз мандаринлар учун “Давлат синов ва сертификатлаш” агентлигининг сертификатлари асосида божхона тўловлари ундирилиб, ички бозорга чиқарилаётганлиги маълум қилинган.

Мазкур хабар юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан ушбу логистика марказида зудлик билан ўрганиш ишлари олиб борилди.

“Termiz Cargo Centre” логистика марказининг 2-терминали махсус мослаштирилган музлатгичли омборлар бўлиб, улар божхона омбори ҳисобланмайди ва бундай омборлардан Ўзбекистон товарларини сақлашда фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 85-моддасига биноан, тез бузиладиган товарларнинг “вақтинча сақлаш” божхона режимида туришининг энг кўп муддати ўн календарь кунни ташкил этади.

“HASELAT NAWIN” МЧЖ томонидан республикамизга келтирилган “мандарин” товарларини божхонада расмийлаштириш қатъий равишда сифатини кафолатловчи сертификатлар ва рухсатномалар асосида республикага кириб келган куннинг ўзида амалга оширилган. Божхона расмийлаштируви жараёнида маҳсулот сифати белгиланган талабларга мос бўлган.

Хусусан, жорий йил 11 январдан 9 март кунига қадар ушбу жамият томонидан жами 14 партияда “мандарин” товарларига белгиланган ҳужжатлар асосида божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш давомида, “HASELAT NAWIN” МЧЖ томонидан келтирилиб, божхона расмийлаштирувидан ўтган ва божхона омбори ҳисобланмаган омборларда сақланаётган 279 тонна мандаринлар мавжудлиги аниқланди.

Шунингдек, хабарга илова қилинган фотосуратлар ўрганилганида, маҳсулотлар “Termiz Cargo Centre” логистика марказида тасвирга олинмагани маълум бўлди.

Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться