Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вақт тақсимоти юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди

2020-03-10 | Жамият

Белгиланган 8 соатлик иш давомийлигида жуда кўп вазифаларни уддалаш керак. Топшириқлар бир дунё! Хоҳлаймиз. Лекин қандай уддалаймиз?! Мазкур саволларга жавоб бериш мақсадида бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари билан вақт менежменти масаласига бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.

Учрашув давомида кунни режалаштириш, ишни ташкиллаштириш, вақтни бошқариш ва тартибга солиш, муҳим-номуҳим вазифаларни бажаришда вақт тақсимоти, диққатни назорат қилиш, дам олиш вақтидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда фойдали маслаҳатлар берилди.

Хабарингиз бор, ҳукуматимиз томонидан давлат хизматчиларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, белгиланган вақтдан ортиқ ишлашига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикамиз бўйлаб меҳнат қонунчилиги бузилишига қарши курашиш юзасидан амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться