Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Зиёрат туризми ҳафталиги” тадбирлари кечиктирилди

2020-03-10 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси номидан 12-16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб коронавирус (COVID-19) тарқалиб бориши сабабли кечиктирилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида коронавирус билан боғлиқ эпидемик хавф жаҳон миқёсида жиддий тус олаётгани билдирилди. Инфекциянинг минтақалараро тарқалиб бораётгани муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан карантин ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича чекловлар жорий этилди. Шунингдек, инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида дунё бўйлаб йирик тадбирлар кечроқ муддатга қолдирилмоқда.

“Зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказиладиган сана аниқ бўлган тақдирда, бу ҳақидаги маълумот uzbektourism.uz сайтида тақдим этилади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться