Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Депутатлар ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини муҳокама қилди

2020-03-10 | Жамият

2020 йил 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг ижроси ҳамда истиқболдаги вазифалар” мавзуидаги давра суҳбати ташкил қилинди.

Парламент қуйи палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, олимлар, мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг ижроси атрофлича муҳокама қилиниб, истиқболдаги вазифалар таҳлил этилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда бир қатор муҳим топшириқлар берилган эди. Ўтган давр мобайнида давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан айни топшириқлардан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар сарҳисобини қилиш, бу борада келиб чиқаётган масалаларнинг сабаби ва ечими юзасидан таклифларни умумлаштириш бўйича тизимни кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди.

Таъкидлаш жоиз, мамалакатимизда бугунги кунда ёшлар жиноятчилиги ва ёш оилалар ўртасидаги ажримларни олдини олиш, глобал майдонда кечаётган таҳликали жараёнларга нисбатан ёшларимизда мустақил фикр ва қатъий ёндашувни шакллантириш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. Ёшларни “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!” деган улуғвор ғоя атрофида бирлаштиришга қаратилган ишларни юқори босқичга олиб чиқиш лозим. Аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида “Жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш олимизда турган энг асосий вазифалардан биридир.

Давра суҳбати иштирокчилари, шунингдек, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини, одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир тадбирларни ташкил этишда ижтимоий шериклик принципларидан унумли фойдаланишни тизимли асосда йўлга қўйиш ҳар томонлама фойдали экани алоҳида таъкидланди.

Давра суҳбати иштирокчиларининг фикрича, бу борада ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун барча имкониятни ишга солиш лозим.

Шу билан бирга, масъул ташкилотлардан ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотларни, чора-тадбирлар дастурларини, “Йўл харита”ларини умумлашириш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига етказиш тизимини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Парламент қуйи палатасининг қўмиталарида, депутатлик бирлашмаларида ва ялпи мажлисларида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни такомиллаштириш масалалари юзасидан Адлия, Ички ишлар, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш ҳам яхши самара беради. Шунингдек, тадбирда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга замонавий усул ва воситаларни (чет элларга “ҳуқуқий маданият туризми” сафарларини уюштириш, ҳуқуқий нигилизмнинг оқибатлари ҳақидаги видеороликларни кўпайтириш, мобил иловалар ва старап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳоказо) кенг жорий этиш юзасидан тегишли вазирликларга парламент сўровлари жўнатилиши мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.

Давра суҳбатида якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари томонидан ушбу тадбирда билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни тегишли мутасадди вазирлик, идора, ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш, белгиланган вазифаларнинг ижросининг назоратини олиб бориш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться