Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дунёга таниқли эксперт Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олишда ёрдамлашмоқда

2020-03-10 | Соғлиқни сақлаш

Дунёнинг таниқли эксперти, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишда ёрдамлашмоқда.

Михаил Фаворов Халқаро вакцина институти бош директорининг ўринбосари сифатида дунёда турли инфекцияли касалликлар, жумладан, папиллома вируси, вабо, грипп, пневмококк ва менингокок каби қатор оғир турдаги юқумли инфекцияларнинг олдини олиш, профилактикаси, ташхиси ва уни замонавий даволаш усулларини қўллаш борасида катта тажирбага эга таниқли мутахассис ҳисобланади.

У жаҳонда эмлаш дастурларини самарали тақдим этган олим сифатида ҳам таниқли. Шу боис ҳам юқумли касалликларнинг оғирлигини баҳолаш бўйича тадқиқотлар, шунингдек, вакцинацияларнинг мақсадга мувофиқлиги ва таъсирини баҳолаш бўйича лицензияланган клиник эмлаш синовлари ва уни татбиқ этиш лойиҳаларининг фаол иштирокчиси сифатида ҳам фаолият юритиб келади.

Михаил Фаворов Америка микробиология уюшмаси аъзоси, Соғлиқни сақлаш ва эпидемиология бўйича халқаро эксперт бўлиб, 40 йиллик умрини дунёнинг турли ҳудудларида юқумли касалликларни ўрганиш ва олдини олиш соҳасига бағишлаган. 100 дан ортиқ долзарб илмий ишларнинг муаллифидир.

У шу кунларда халқаро мустақил эксперт сифатида юртимизда коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида фаолият олиб бораётган Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги штаб мутахассислари билан бирга, мамлакатимиздаги ушбу соҳага ихтисослашган даволаш муассасаларидаги тиббиёт ходимларига ҳам консультатив ёрдам кўрсатмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться