Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наманган вилояти кардиология марказини модернизацияси бўйича Австрия компанияси билан 10 миллион долларлик шартнома имзоланди
2020-03-09 | Соғлиқни сақлаш
6 март куни Наманган вилояти ҳокимлигида вилоят кардиология марказини модернизация қилиш бўйича Австриянинг “AME International GmbH” компанияси билан 10 миллион долларлик шартнома имзоланди.
Шартнома вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва “AME International GmbH” компанияси бош директори Хайнц Мессинджер томонидан имзоланди.
Шартномага мувофиқ, “AME International GmbH” компанияси томонидан Австриянинг UniCredit банки кредит маблағлари ҳисобига вилоят кардиология марказини модернизация қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун замонавий тиббий жиҳозлар ўрнатилади.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги