Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2020 йил 5 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Bouygues компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

2020-03-09 | Иқтисодиёт

Франциянинг “Bouygues” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқот давомида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Рахманкулов ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва пойтахтимизни ривожлантиришда кўмак беришга бўлган катта қизиқиш учун меҳмонларга миннатдорлик билдирди.

Делегация раҳбари – “Bouygues” Смарт сити бўлинмасининг бошлиғи Михаил Сушенко дўстона қабул учун миннатдорлик билдириб, компаниянинг Тошкент билан ҳамкорлик тажрибаси мавжудлигини эслатиб, “Шератон” меҳмонхонаси қурилиши лойиҳаси ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг меҳмонлар компаниянинг бир неча йирик лойиҳалари ҳақида сўз юритдилар. Ашхободдаги анжуманлар саройи, Сингапурдаги “ақлли” стадион, Парижнинг шаҳар ёритилиши ва светофорларини бошқариш ва Дижон шаҳрининг “ақлли бошқаруви” шулар жумласидандир.

Дижонда шаҳарнинг барча воқеа-ҳодисалари ҳақидаги тезкор маълумот – полиция томонидан ҳуқуқбузарликлар, шаҳар хўжалигининг ҳолати, транспорт ва об-ҳаво билан боғлиқ эҳтимолли кутилмаган вазиятлар ҳақидаги ахборот келиб тушадиган марказ ташкил этилган. Масалан, каналларда ўрнатилган махсус қурилмалар сув сатҳи кўтарилаётгани ҳақида ахборот беради. Вазиятнинг тезкор таҳлили асосида зарурият туғилганда аҳолини хабардор қилиш қарори қабул қилинади ҳамда вазиятдан чиқиш чоралари белгиланади.

Компания имкониятларининг тақдими ва мулоқотдан сўнг Бахтиёр Рахманкулов меҳмонларга миннатдорлик билдирди ва тақдим қилинган таклифлар, лойиҳа ва ишланмалар пойтахтимиз учун ўта долзарблигини билдирди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться