Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегацияси Гаагадаги йирик нотариуслардан бирининг офисига ташриф буюрди
2020-03-09 | Сиёсат
Нидерландияга ташриф давомида адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги ўзбекистонлик делегация аъзолари жорий йилнинг 5 март куни Гаагадаги йирик нотариуслардан бирининг офисига ташриф буюрди.
Мамлакатимиз делегацияси нотариал ҳатти-ҳаракатлар, электрон ҳужжат айланмаси, ҳужжатларни сақлаш тартиби, малака ошириш тизими биланяқиндан танишдилар.
Томонлар ўзларини қизиқтирган масалаларни ҳамда Нидерландиянинг ижобий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон нотариат тизимини такомиллаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги