Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Б.Султанов билан музокаралар бўлиб ўтди

2020-03-09 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 8 март куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Б.Султанов ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Гишт Куприк – Жибек Жоли» чегара пости ҳудудида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида жорий савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари ва уни жадаллаштириш механизмлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ушбу йўналишдаги ҳозирги ўсиш суръатлари қайд этилди - 2019 йил якунида савдо айланмаси 14 фоизга ўсиб, 3 миллиард доллардан ошди.

Шу нуқтаи назардан, Қозоғистон билан товарлар оқими мувозанатини таъминлаш орқали ўзаро савдо ҳажмини тубдан ошириш юзасидан ҳар икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари томонидан биргаликда ҳаракат қилишни талаб этадиган масалалар бўйича амалий тадбирларнинг бажарилишини кўриб чиқдилар. Жорий йилнинг апрель ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон идоралараро ишчи гуруҳининг йиғилишида батафсил ишлаб чиқилиши кўзда тутилган Ўзбекистон ва Қозоғистон ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардош маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш орқали товарлар тури ва ҳажмини кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Икки давлатларнинг Президентлари томонидан йиллик ўзаро товар айланмасини яқин истиқболда 5 млрд.долларга, яқин 2-3 йилликда 10 млрд.долларга етказиш бўйича устувор вазифа белгилаб берилган.

Мулоқот давомида божхона нормалари ва стандартларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш, божхона ахборот тизимларини бирлаштириш, замонавий логистика марказлари қуриш дастурини амалга ошириш, юкларни ташиш ва етказиб беришда вақт ҳамда моддий харажатларни сезиларли даражада камайтиришни таъминлайдиган чегара ўтиш жойларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган ўзаро савдони ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар "Марказий Осиё" Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини (ХСИҲМ) ташкил этиш бўйича ишларни кучайтиришга келишиб олдилар - ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси биргаликда ишлаб чиқилиб, янги конструктив таклифлар эълон қилинди. Шунингдек, учрашув иштирокчилари ХСИҲМ ни жойлаштириш бўйича турли локацияларни кўриб чиқиб, ҳар бирининг афзалликлари ва камчиликларини ўрганиб чиқдилар.

Томонлан мавжуд савдо тўсиқларини биргаликда бартараф этиш бўйича “йўл харитасини” қабул қилишга келишиб олдилар ва жорий йил якунига қадар аниқ натижаларга эришишга қаратилган устувор тадбирлар режасини белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться