Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари Истанбулдаги халқаро ип-калава кўргазма-ярмаркасида иштирок этдилар
2020-03-09 | Иқтисодиёт
27-29 февраль кунлари Истамбулда 17- Халқаро ип-калава кўргазма-ярмаркаси «International Istanbul Yarn Fair 2020» бўлиб ўтди.
Тадбирда ўз маҳсулотларини 300 дан ортиқ стендларда намойиш этган 22 мамлакатнинг йирик компаниялари вакиллари иштирок этдилар ва дунёнинг 81 мамлакатидан 10 мингдан ортиқ меҳмонлар ташриф буюрдилар.
Ўзбекистон делегацияси мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги бошчилигида «Made in Uzbekistan» ягона миллий бренди остида етакчи маҳаллий тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари билан иштирок этди.
Жорий йилда тўқимачилик соҳасида эришган ютуқларини 20 та маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари намойиш этдилар. Улар орасида "Тан текс групп" МЧЖ, "Остекс" МЧЖ, "Мерган текс" МЧЖ, "Пахтакор текстиль" МЧЖ, "Кува текстиль" МЧЖ, "Каракул Асака текстиль" МЧЖ, "LT TEXTILE INTERNATIONAL" МЧЖ, "Сурхон сифат текс" МЧЖ, "Мароканд текстиль" МЧЖ, "Юсанг текс" МЧЖ, "Фланит текстиль" МЧЖ ва бошқалардир.
Ушбу кўргазма тўқимачилик саноатида юқори аҳамиятга эга бўлиб, Европа ва Осиёнинг ишлаб чиқарувчилари, салоҳиятли буюртмачи ва экспертлари ҳамкорлик борасида янги ғоя ва таклифлар билан алмашишга ҳамда келгусида биргаликда фаолият олиб бориш учун муҳим келишувларга эришишга хизмат қилувчи ноёб платформа ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги