Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Токио-2020: Олимпия ўйинларида ўзгариш бўлиши кутилмоқда
2020-03-06 | Сайлов
Жорий йилнинг ёз фаслида Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг расмий маросимларига кичик бир ўзгартириш киритилади. Маълум бўлишича, тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасининг очилиш ва ёпилиш маросимларида ҳар бир мамлакатдан биттадан эркак ва аёл байроқдор спортчилар бўлиши мумкин.
ХОҚ ижроқўми маросимлар протоколига иштирокчилар гендер тенглигини таъминлаш мақсадида ўзгартириш киритишни маъқуллади. Ушбу ўзгариш илк бор Токио олимпиадасидан бошлаб амалда қўлланилади.
Шунингдек, ХОҚ ижроқўмга аъзо 206 мамлакат ва қочоқлар термасидан мусобақада камида 1 нафар эркак ва 1 нафар аёл спортчи иштирок этишини белгилаб қўйди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги