Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти С.Чакрабарти билан учрашув бўлиб ўтди

2020-03-06 | Иқтисодиёт

Жорий йил 5 март куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти С.Чакрабарти билан учрашув ўтказиб, унинг давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, 2019 йилдаги қўшма фаолият натижалари, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати ва 2020 йилда ўзаро алоқаларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

С. Чакрабарти Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ҳамда хорижий сармоядорлар учун яратилган шароитларни юқори баҳолади.

Шунингдек, Банк президенти 2019 йилда Ўзбекистон экспорти ва тўғридан-тўғри жалб қилинган инвестицияларни мисли кўрилмаган даражада ўсганини қайд этди.

Ҳозирги вақтда ўзаро ҳамкорлик портфелини Банкнинг 1,8 миллиард евродан ортиқ  имтиёзли молиялаштириш маблағларини  жалб этиш ҳисобига 78 та тугалланган ва давом этаётган устувор лойиҳалар шакллантиради.

Лойиҳалар энергетика, транспорт ва уй-жой-коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалигига инвестициялар киритиш, хусусий секторни ривожлантиришни каби муҳим тармоқлар ва йўналишларни қамраб олади.

2023 йилгача бўлган узоқ муддатли Ҳамкорлик дастури доирасида фақат 2019 йилни ўзида ЕТТБ томонидан умумий қиймати 500 миллион евродан ошадиган лойиҳаларни молиялаштирилиши маъқуллади ва бунинг натижасида Банкнинг Ўзбекистондаги амалга оширилаётган ингвестиция лойҳалари портфели 1 миллиард доллар кўрсаткичидан ошди.

Бундан ташқари, ЕТТБ нинг етакчи экспертлари давлат корхоналарини ва капитал бозори ислоҳ қилиш, давлат банкларини хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун стратегик инвесторларни аниқлаш бўйича ташаббусларда фаол иштирок этадилар.

ЕТТБ президенти, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш ЕТТБ нинг устувор йўналишларидан бири эканлигини ва келгусида ўзбек ташаббусларини молиялаштириш динамикаси фақат ўсиб боришини қайд этди.

У томонидан Банкнинг  аҳолини тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб қилишга ва қўшимча иш ўринлари яратишга имкон берадиган хусусий сектордаги лойиҳаларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратиш тўғрисидаги режалари баён этилди.

Қўшма тадбирлар доирасидаги ҳамкорлик истиқболларига ҳам тўҳталиб ўтилди - 2023 йилда ЕТТБ Бошқарув кенгашининг йиллик йиғилишини Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббуси муҳокама қилинди. Мазкур масала бўйича якуний қарор жорий йил май ойида Лондондаги Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида қабул қилинади.

Учрашув якунида имзоланган битимлар доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича  маблағларни биргаликдаги саъй-ҳаракатлар эвазига ўзлаштиришни тезлаштириш юзасидан келишувга эришилди ҳамда ЕТТБ томонидан "Иссиқлик электр станциялари" ОАЖ объектларини модернизациясига 190,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни молиялаштириши тўғрисида янги келишув имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться