Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миср компанияси Наманган вилоятида замонавий балиқчилик комплекси барпо этади

2020-03-06 | Иқтисодиёт

4 март куни вилоят ҳокимлигида Миср Араб Республикасининг “Kapo Agri Group” компанияси билан Норин туманида 80 гектар майдонда замонавий балиқчилик комплекси барпо этиш бўйича инвестицион шартнома имзоланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва “Kapo Agri Group” компанияси президенти Алаа Камар Гамал томонидан имзоланган шартномага кўра, умумий қиймати 4 миллион доллар бўлган ушбу ярим интенсив балиқчилик комплекси 100 фоиз тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади.

Африка лаққаси, форель ва бошқа балиқ турлари этиштиришга ихтисослашадиган ва йиллик 1,5 миллион доллар экспорт қилиши режалаштирилаётган ушбу корхона, келгуси йили қуриб фойдаланишга топширилади. Йиллик қуввати 1600 тонна балиқни ташкил этадиган комплексда, 50 та янги иш ўрни яратилади.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться