Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Veon” компаниялар гуруҳи билан хамкорлик
2020-03-06 | Технологиялар
5 март куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Вазир Ш.Садиқовнинг “Veon” компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиқов меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бозорини янада ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, хусусан, мобил алоқа компанияларининг самарали фаолият олиб боришлари учун юртимизда ҳар томонлама кенг имкониятлар яратиб берилганини таъкидлади.
Учрашув чоғида ахборот технологиялари ва энг янги технологияларни жорий этиш масалалари ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
Томонлар ахборот технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги