Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон-Малайзия савдо палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди

2020-03-06 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 5 март куни Савдо-саноат палатасида Малайзия давлатинини Ўзбекистон-Малайзия савдо палатаси (МCУУ) вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда томонлар Малайзия ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвеститсион ривожланиш кўрсаткичларининг тобора ўсиб бораётганлигига алоҳида тўхталиб ўтишди.

ССП раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов ўз нутқида, ҳозирги кунда икки мамлакат ўртасида тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри алоқаларини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, шунингдек икки томонлама ташкил қилинган семинар, форум ва “B2B” учрашувлар ўзининг юқори натижаларини бераётганлиги ва шу орқали товар айланмаси кўлами ошганлигини алоҳида таъкидлади.

Ўз навбатида Малайзия делегатцияси вакили Раж Дураираж илиқ кутиб олингани учун ўз миннатдорчилигини билдириб, ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг иқтисодий соҳаларига инвестициялар киритиш ва тадбиркорлар билан тажриба алмашиб, ҳамкорликни янада ривожлантириш эканлигини қайд этиб ўтди.

Келгусида мамлакатлар ўртасидаги экспорт-импорт салоҳияти янада ривожланишига умид билдирди.

 Учрашув якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон-Малайзия савдо палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди.

Ушбу ҳужжатга муовифиқ савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Малайзия ишбилармонлари учун қулай шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться