Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири: “Биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз ва ҳеч иккиланмасдан халқаро воситаларни таҳлил қилиб, қўллаймиз”

2020-03-06 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Гаага конференциясининг Умумий масалалар ва сиёсат кенгаши (HCCH) йиғилишида иштирок этиш учун шу кунларда Нидерландияда бўлиб турибди.

Гаага конференциясининг Умумий масалалар ва сиёсат кенгаши (НССН)нинг 4 март кунидаги сессияси Ўзбекистоннинг Гаага конференциясига қўшилиши билан ёдга қолади. Бу мамлакатимизнинг халқаро оилавий ва хусусий ҳуқуқ меъёрларини унификация қилиш тартибларида иштирок этиш, ҳуқуқий тизимни дунё стандартларига мувофиқ янада ривожлантириш, хорижда давлатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради.

Адлия вазири Русланбек Давлетов, маросимда чиқиш қилиб, халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилиш халқаро ҳамкорликнинг янги йўллари ва истиқболларини очишини қайд этди.

“Бугунги Ўзбекистон — бошқача мамлакат. Гап мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўз ҳуқуқларига нисбатан анча талабчан бўлган ва ижтимоий ҳаётда иштирок этаётган инсонлар, жамоатчилик учун янада очиқ ва шаффоф бўлган давлат органлари,   янада фаоллашган ОАВ ва фуқаролик жамияти ҳақида бормоқда. Чуқур ўйланган стратегияни амалга ошириш Ўзбекистонга замонавий рақобатбардош давлатга айланиши ва жаҳонда муносиб ўрин эгаллашига ёрдам беради”, — деди Р. Давлетов.

Адлия вазирининг фикрича, Ўзбекистоннинг Гаага конференциясига қўшилиши улкан ўзгаришлар самарасидир. Фақат сўнгги икки йилда инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича 470 дан ортиқ, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш учун 200 дан зиёд қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди. Ўзбекистон инсонларнинг турмуш даражасини яхшилаш, хусусан уларнинг халқаро муносабатларини енгиллаштирадиган халқаро муносабатларни амалга ошириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқда.

Гаага конференция унга аъзо давлатлар ўртасида глобал ҳуқуқий шерикликни ўрнатиш ва бутун дунёда халқаро хусусий ҳуқуқни унификациялашда муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон инсонлар ва бизнеснинг ҳар қандай қонуний эҳтиёжларини қондирадиган демократик тамойиллар ва қонун қоидаларга эга замонавий ва жўшқин жамият бўлиш учун ислоҳотларни давом эттиради.

“Ана шу мақсадда биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз ва ҳеч иккиланмасдан халқаро воситаларни таҳлил қилиб, қўллаймиз, дўстларимиздан кўп нарсани ўрганамиз, ўзимизнинг узоқ ва машаққатли йўлимиз ҳақида уларга сўзлаб берамиз”, — деди Р. Давлетов

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться