Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида ҳуқуқий ёрдам соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари

2020-03-06 | Сиёсат

Жорий йилнинг 4 март куни Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Евроюст Европа минтақавий ташкилоти президенти Ладислав Хамран билан ишчи учрашувини ўтказди.

Л. Хамран Ўзбекистоннинг ваколатли органлари билан шериклик муносабатларини йўлга қўйиш ва ўзаро ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон вакилларини Евроюстга таклиф қилиш ҳамда минтақавий ва икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича тадбирлар, тренинглар ўтказишга тайёрлигини қайд этди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши ЕИ мамлакатлари ҳамда Ўзбекистон ўртасида ҳуқуқий ёрдам доирасида манфаатли ҳамкорлик ва имкониятоарни кенгайтиришга хизмат қилишини қайд этди.

Маълумот учун: Евроюст — бу 2020 йилда ЕИга аъзо мамлакатларда оғир трансчегаравий ва уюшган жиноятларга оид ишлар бўйича тергов қилиш ва айблов хулосасини тақдим этишда суд ҳокимиятининг ваколатли муассасаларига кўмаклашиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган Европа Иттифоқининг органи ҳисобланади. Масалан, терроризм, одам савдоси, наркотиклар савдоси, фирибгарлик ва жиноий йўл орқали қўлга киритилган маблағларни қонунийлаштириш билан боғлиқ жиноятлар шулар жумласидандир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться