Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегациясини қабул қилди

2020-03-05 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги ушбу нуфузли молиявий институт делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистон ва ЕТТБ 2017 йилда шерикликни қайта йўлга қўйганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўтган даврда банкнинг мамлакат стратегияси ва қўшма "йўл харитаси" қабул қилинди ва амалга оширилмоқда.

Янги инвестициялар ҳажми 1,1 миллиард долларга етиб, энергетика, иссиқлик ва сув таъминоти, коммуникациялар, йўл ва уй-жой қурилиши каби устувор тармоқларга йўналтирилган. Айни пайтда, ЕТТБ киритган сармоянинг учдан бир қисми хусусий сектор ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилмоқда.

Тошкентдаги ваколатхонадан ташқари банк Андижонда ўз офисини очди, жорий йилнинг охиригача Урганчда ҳам очишни режалаштирмоқда.

Давлатимиз раҳбари икки томонлама ҳамкорликда бундай юксак даражага эришилганида Сума Чакрабартининг шахсий ҳиссаси ва фаол саъй-ҳаракатларини алоҳида қайд этди. 

Учрашувда узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари батафсил кўриб чиқилди.

ЕТТБ президенти ушбу етакчи халқаро молиявий ташкилот Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурига ҳар томонлама кўмаклашишни давом эттириш ҳамда шериклик кўламини тубдан кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Инфратузилмани модернизация қилиш, банк соҳаси, тўқимачилик ва саноатнинг бошқа тармоқларини ривожлантириш, кичик бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича устувор лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар, илғор тажриба, билим ва технологияларни жалб қилишга қаратилган қўшма тадбирларнинг режаси ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться