Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

EF Education First Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитишни такомиллаштиришга $60 млн. йўналтиришни режалаштирмоқда

2020-03-05 | Таълим

Швециянинг EF Education First компанияси Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитишни такомиллаштиришга $60 млн. йўналтиришни режалаштирмоқда.

Жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва EF Education First компанияси директори Карл-Йоханн Вестринг англашув меморандумини имзолади.

EF Education First компанияси инглиз тилини ўқитишга қаратилган турли ўқув дастур, методика ва педагогик ёндашувларни таклиф этувчи дунёдаги йирик ташкилотлардан биридир.

Мазкур меморандум доирасида томонлар истиқболли ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирилмоқда.

Жумладан, томонлар мамлакатимизда инглиз тилини ўрганишни хоҳловчи ўқувчи ҳамда ўқитувчилар билимини баҳолаб, малака ва кўникмаларини ошириш бўйича тренинглар ташкил этишда ҳамкорлик қилади.

Шу билан бирга, томонлар ўқувчиларнинг инглиз тили бўйича билимини баҳолаш ва уларга турли ўқув дастурларини тақдим этишни ҳам режалаштирган.

Меморандум доирасида томонлар юртимиздаги ўқитувчиларнинг касбий ривожланиши учун турли қўшма дастурлар ишлаб чиқиш ниятида.

Имзоланган ҳужжатда EF Education First компанияси Ўзбекистон мактабларида инглиз тилини ўқитишни такомиллаштириш учун $60 млн. инвестиция киритишга тайёрлигини билдирди.

— Бугунги кунда инглиз тили дунёдаги энг машҳур тиллардан бири ҳисобланади. Халқ таълими вазирлиги ва EF Education First компанияси ўртасидаги ҳамкорлик ўқувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини оширади. Бу эса ўз ўрнида уларга келгусида муваффақиятга эришиш учун қўшимча имконият яратади, — деди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз мактабларида қарийб 5,38 миллион ўқувчи инглиз тилини хорижий тил сифатида ўрганади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться