Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари

2020-03-05 | Жамият

Республикамиз бўйлаб “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари” мавзуида семинарлар ўтказилятпи. Мазкур масалалар муҳокама қилинган навбатдаги ҳудуд – Сурхондарё вилояти бўлди.

Унда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Н.Якубов,Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори, Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби Г.Ниязметова ҳамда Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сурхондарё вилоят ҳудудий комиссия аъзолари туман, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари директорлари ва Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари иштирок этди.

Семинарда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ҳамда ушбу фармонга кўра, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси таркибида ҳудудий комиссиялар ҳам ташкил қилингани, уларга вилоят (шаҳар, туман) ҳокимлари раислик қилишини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда шунингдек мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш; иш берувчилар томонидан ходимларни мажбурий тарзда ободонлаштириш, қурилиш ва бошқа соҳалардаги меҳнатга жалб қилинишининг олдини олиш чораларини кўриш, бу борада доимий мониторинглар ўтказиш; мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича аҳоли ўртасида, айниқса корхона, муассаса, ташкилотларда иш берувчилар ва ходимлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться