Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида биринчи "Co-Learning Center" очилди

2020-03-05 | Таълим

"Project Managers" компанияси UzCard миллий тўлов тизими ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети талабаларини бепул ўқитиш мақсадида, Ўзбекистонда биринчи "Co-Learning Center" ўқув маркази ташкил этди.

Келгусида бундай ўқув марказлар бошқа университетларда ҳам очилиши кутилмоқда, айни кунларда ТАТУда марказ очилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда. Марказ иқтидорли талабаларни қуйидаги йўналишлар бўйича ўқитишга йўналтирилган: Webdeveloping, Mobiledeveloping, 3Dmodelling, Gamedeveloping, 2Ddesign, DigitalMarketing, SyberSecurity. Ўқув жараёни "Digital Generation Uzbekistan" методикаси асосида олиб борилади, шунингдек, маҳорат дарсларини ўтказиш учун маҳаллий ва хорижий ФуллСтацк мутахассисларини жалб этиш режалаштирилган. Шунингдек, ушбу лойиҳа талабалар ва ёш малакали кадрларни излаётган компанияларни бир бирига боғлаб турувчи вакил вазифасини бажаради.

Лойиҳага кўра, бир йил ичида 400 га яқин Жуниор дастурчи, 100 га яқин Middle ва 10 гаяқин Senior дастурчиларни тайёрлаш мақсад қилинган. "Co-Learning Center" ўқув марказида фақатгина Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети талабалари таълим ола оладилар. Курсга ёзилиш учун рўйхатдан ўтиш лозим, шундан сўнг номзодлар суҳбатдан ўтказилади ҳамда шартли топшириқ бажарилади. Натижалар асосида талабалар марказга қабул қилинади.

Шунингдек, марказ вилоятларда мини-курслар, вебинарлар ҳамда видео дарсликлар тайёрлашни режалаштирмоқда. Барча ўқув курслари мутлақо бепул.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться