Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат хореография академияси ўзаро англашув меморандумини имзолади
2020-03-05 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори Шуҳрат Тохтасимов миллий рақсларни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Келишув доирасида халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида миллий рақслар тарғиботи ўтказилиб, тўгараклар ташкил этади.
Маълумки, академияда миллий рақслар бўйича таълим берувчи хореограф-ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари фаолият юритади. Шунингдек, академияда миллий рақсларга қизиқиши бўлган иқтидорли ўқувчиларни саралаш бўйича махсус гуруҳлар ташкил этилган.
Томонлар ўқувчи ёшларнинг хореография ва миллий рақсларга бўлган қизиқишини ривожлантириш учун барча имкониятларни ишга солади. Шу билан бирга, бошқа қўшма тадбирларни ўтказиб, ўзаро муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантиради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги