Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарё вилояти делегацияси Россиянинг Новосибирск вилояти ҳамда Москва шаҳрида бўлиб қайтди

2020-03-05 | Сиёсат

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Россиянинг Новосибирск вилояти ҳамда Москва шаҳрида бўлиб қайтди.

Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўлами тобора кенгаймоқда. Ушбу ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз ҳудудларининг Россия федератив республикаси вилоятлари билан тўғридан-тўғри мустаҳкам алоқаларини кенгайтиришга киришилган.

Биргина Сурхондарё вилояти ҳамда Россиянинг турли минтақалари ўртасида ҳудудлараро ижтимоий-иқтисодий алоқалар кенгайиб, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган йилда Сурхондарёлик тадбиркорларнинг Россия Федерацияси билан ташқи савдо айланмаси 57,2 миллион долларни ташкил этди. Россиянинг минтақавий корхоналари томонидан 11,8 миллион долларлик 22,2 минг тонна мева-сабзавот, 6 миллион долларлик калава ип ва матолардан иборат тўқимачилик маҳсулотлари, жами 19,1 миллион долларга тенг маҳсулотлар экспорт қилинди. Шунингдек, улар томонидан 38,1 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотлар, хусусан, 13 миллион долларлик қурилиш материаллари ва уй-рўзғор буюмлари, 12,7 миллион долларлик кимёвий ва фармацевтика маҳсулотлари, 6 миллион доллар машина ва ускуналар ҳамда 2,5 миллион доллар миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинди.

Сурхондарё вилояти делегациясининг Новосибирск вилояти ҳамда Москва шаҳрига бу галги ташрифи ҳам жуда самарали учрашувларга бой бўлди. Икки томоннинг тадбиркор ва ишбилармонлари ўртасида фаол шериклик учун янада қулай шароит яратиш, ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга эришилди.

Ушбу делегация таркибида вилояти ҳокими ўринбосари Анвар Орипов, Жарқўрғон тумани ҳокими Зиёдулла Давлатов, Денов тумани ҳокими Бахтиёр Ибатов, Шеробод тумани ҳокими ўринбосари Содиқ Жумаев ҳамда 8 нафар воҳа тадбиркорларининг борлиги амалий мулоқотлар ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга имкон берди. Делегация аъзолари дастлаб, Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников бошчилигидаги расмий доира, ишбилармонлар билан учрашишди. Шерикликда амалга оширилиши мумкин бўлган савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, 2018 йилда Сурхондарё Новосибирск вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси доирасида ҳозирга қадар муайян натижалар қўлга киритилмоқда. Жумладан, биргина ўтган 2019 йилда Новосибирс вилотиятининг Ўзбекистон Республикаси билан товар айрбошлаш ҳажми 88,9 миллион, экспорт 60,7 миллион, импорт 28,2 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Новосибирск вилоятидан мамлакатимизга нефт, органик кимёвий бирикмалар, пластмасса, ёғоч, қора металл прокатлари, рангли метал ва формацевтика маҳсулотлари, электор генератор ва унинг эҳтиёт қисмлари келтирилган.

Ўзбекистондан мазкур вилоятга трикатаж ва кийим-кечаклар, гилам маҳсулотлари, пахта, кимёвий товарлар, мева-сабзовотлар, зиравор ва консерва маҳсулотлари экспорт қилинган.

Сурхондарё вилояти делегацияси Россиянинг Новосибирск вилоятидаги “Вектор-БиАльгам” акциядорлик жамиятида бўлишиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Компания вакциналар, иммунобиологик прибиотиклар ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган бўлиб, 1996 йилда Новосибирск вилоятининг Колцово шаҳридаги биофармацевтик технологиялар инновацион кластери бўлган вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази асосида ташкил этилган.

“Вектор-БиАльгам” фармацевтик иммунобиологик маҳсулотлар соҳасида етакчи корхоналардан бири бўлиб, A гепатитига қарши вакциналарни ишлаб чиқаради. Компаниянинг иккинчи асосий фаолияти - бу пробиотик препаратлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир. Микробиологик ва биотехнологик соҳалардаги инновацион салоҳият ва тажриба, шунингдек, дунёнинг фармацевтика бизнесидаги етакчи компаниялари билан фаол ҳамкорлик корхонага илғор ишланмалар, технологиялар ва рецептлар яратишга имкон беради.

Компания фаолияти билан танишув асносида фармацевтика соҳасида яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Новосибирск вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти билан ўтказилган мулоқот чоғида соҳада тадбиркорларга яратилган қулайликлар ва енгилликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича “яшил йўлакча” тизимининг йўлга қўйилган. Бу ўз навбатида, Сурхондарёда етиштирилаётган ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот ҳамда ишлаб чиқарилаётган бошқа маҳсулотларни Новосибирскдаги харидорларга етказиб бериш жараёнини тезлаштиришга ва экспорт ҳажмини ошириш имконини бераётир. Айниқса, мева-сабзавот маҳсулотларини божхона ва фитосанитар назоратидан ўтказишнинг соддалаштирилгани тадбиркорлик субъектларига катта қулайлик яратмоқда

Ўзаро мулоқот чоғида божхона соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва уларни амалга оширишни тизимли ташкил қилиш масалалари муҳокама этилди. Ташриф асносида чегара ўтказиш пунктидаги логистика терминали фаолияти билан танишилди.

Сурхондарё вилояти делегация Новосибирск вилоятидаги "РосАгроМаркет" улгуржи-етказиб бериш Федерал тармоғи маркази раҳбари Б.Григорьев билан  ҳам учрашди.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонасида ўтказилган учрашувда Сурхондарё вилоятининг иқтисодий ва экспорт салоҳияти тўғрисида сўз юритилди. Россия Федерациясида Сурхондарё вилоятидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот сўнггида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди.

Россиянинг бир неча ҳудудларида ўзбекистонликлар жамоат ташкилотлари жойлашган бўлиб, "РосАгроМаркет" улгуржи-етказиб бериш Федерал тармоғи маркази раҳбари билан мулоқотдан сўнг Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Новосибирскдаги ўзбек диаспораси вакиллари билан ҳам учрашди.

Шундан сўнг делегация аъзолари "РосАгроМаркет" улгуржи-етказиб бериш Федерал тармоғининг янги барпо этилаётган логистика марказини бориб кўрдилар.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться