Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фискал институти: ҳалқаро ҳамкорлик – келишувлар – таклифлар

2020-03-05 | Иқтисодиёт

Фискал институтини ташкил этиш – Давлат солиқ қўмитасининг кун тартибидаги муҳим масалаларидан биридир. Ҳозиргача бу борадаги музокараларнинг икки босқичи якунланди ва уларда бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

ДСҚ янги инновацион ўқув муассасасини ташкил этиш билан боғлиқ асосий йўналишларни ишлаб чиқишга Россия Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети, Ўзбекистон Фанлар академияси, шунингдек, мамлакатимиздаги ихтисослашган ОТМларнинг илмий жамоатчилиги ва мутахассиларини жалб этди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз жорий йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Солиқ кодекси нормаларини ҳар бир давлат солиқ хизмати ходими, тадбиркорлар ва солиқ тўловчилар пухта ўзлаштириши, бунинг учун уларни мунтазам равишда ўқитиш зарурлигини таъкидлаган эди. Шунингдек, солиқ хизмати ходимлари дунёқарашини тубдан ўзгартириш ва малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этиш ва бу жараёнга катта тажрибага эга нуфузли хорижий экспертларни жалб этиш лозимлигини қайд этган эди.

Музокараларнинг биринчи босқичи Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети мутахассислари билан бўлиб ўтди.

Россия Молия университети вакиллари мазкур таълим муассасини ташкил этиш, унинг таркибий тузилмасини шакллантириш, ўқув дарсликлари ва дастурларини яратишнинг методологияси ҳамда  концепциясини ишлаб чиқишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни таклиф этди.

Шунингдек, Фискал институтининг бўлажак ўқитувчиларини малака ошириш учун жорий йилда Россия Молия университетига юбориш тўғрисида келишувга эришилди.

Музокараларнинг иккинчи босқичида ДСҚ раҳбарияти, Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳамда маҳаллий олий таълим муассасалари илмий доиралари вакиллари иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академияси, Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари, янги инновацион институт ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, юқори сифатли таълим дастури ва ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш жараёнларларида иштирок этишга тайёр эканликларини билдирди.

Мактаб ёшидаги болаларда солиқ маданиятини ошириш ва солиқ соҳасига оид янги фанларни ўқув дастурига киритиш бўйича таклифлар ҳам билдирилди.

Бундан ташқари, илмий ҳамжамиятнинг Давлат солиқ хизмати билан янада яқинроқ алоқа ўрнатиши таклиф қилинди. Хусусан, соҳага оид дарсликларни яратиш ва илмий ишларни тайёрлаш жараёнида солиқ органлари мутахассисларининг иштироки муҳимлиги қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться