Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туркиянинг «ТURKCERT LTD CO» компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2020-03-05 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг «ТURKCERT LTD CO» компанияси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида жойлашган корхона ва ташкилотларни сертификатлаш ҳамда уларда халқаро стандартларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ҳозирда Тошкентда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми тобора ўсиб бораётганлигини таъкидлаб, халқаро бозорда мустаҳкам ўринга эга бўлиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантиришда пойтахтда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг халқаро сифат сертификатига эга бўлиши муҳимлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Туркиянинг «ТURKCERT LTD CO» компанияси раиси Яҳё Варлиоглу уларнинг ташкилоти АҚШ аккредитациясига эгалиги, бу йўналишда 23 йилдан буён фаолият юритаётганлигини ҳамда ўз йўналишида илғорлардан эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, тез орада Тошкентда компаниянинг ваколатхонасини очиш режалаштирилганлигини маълум қилди.

Ўзаро мулоқот давомида халқаро стандартларни жорий этиш, сертификатлаштиришга оид талаблар ва ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «ТURKCERT LTD CO» компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Унга кўра, компания халқаро бизнес майдонида корхоналар ва ташкилотлар ўртасида алоқалар ўрнатилишига кўмаклашади. Икки томоннинг ишбилармон доиралари ва вакиллари иштирокида учрашувлар, бизнес-семинарлар, конференциялар, симпозиумлар, хизмат сафарлари, шунингдек, бошқа савдо-иқтисодий тадбирларни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида истиқболли савдо ва инвестиция лойиҳаларини кўпайтириш ва уларни самарали амалга оширишга ҳам муносиб ҳисса қўшади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться