Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳонгир Артикходжаев Голландиянинг “Ballast Nedam” компанияси вакиллари билан учрашди
2020-03-05 | Иқтисодиёт
Учрашувда “Ballast Nedam” компанияси билан ижтимоий ва инфратузилмага оид лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масаласи муҳокама этилди.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, “Ballast Nedam” компанияси 1877 йилда ташкил этилган бўлиб, қурилиш соҳасида 140 йиллик тажрибага эга. Компания аэропортлар, шифохоналар, сув таъминоти, энергетика ва иссиқлик тизими, оғир ва енгил саноат, шунингдек, йўллар, йўл ўтказгич ва кўприклар қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширади.
Айни пайда “Ballast Nedam” компанияси Тошкентда қурилиши режалаштирилган йўллар, эстакадалар ва ер ости йўлларига оид лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.
Ўзаро мулоқот давомида томонлар ҳамкорлик масаласини тегишли мутахассислар билан атрофлича кўриб чиқишга келишдилар.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги