Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро молия корпорациясининг Европа ва Марказий Осиё минтақалари бўйича директори билан учрашув бўлиб ўтди
2020-03-04 | Иқтисодиёт
Жорий йил 3 март куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Халқаро молия корпорациясининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори В.Шлемер билан учрашув ўтказди.
Учрашувда мавжуд инвестиция портфелини амалга ошириш суръатлари билан бир қаторда энергетика соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича тендерларни ўтказишда яқиндан маслахат кўмагини ҳам назарда тутган икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Автомобил ва темир йўл коммуникациялари соҳасидаги инфратузилма лойиҳалари доирасида ХМК мутахассисларини инвесторларни танлаш жараёнига жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, саноат асбоб-ускуналарни таъмирлаш бўйича махсус зонани ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Мазкур чоралар бундай турдаги таъмирлаш ишларини чет элда қилдистиргандан кўра сезиларли даражада харажатларни камайтиришга имкон беради ва келажакда мамлакатимизда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожланиши учун замин яратади.
Томонлар "Ўзбекистон: янги кўникмалар - хусусий сектор учун янги имкониятлар" сармоядорлар форуми доирасидаги ҳамкорлик форматини алоҳида муҳокама қилдилар.
ХМК раҳбарияти янги қилинган лойиҳаларни батафсил ўрганиш ва ишларни бошлаш учун тегишли эксперт гуруҳларини юбориш орқали ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги