Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Туркиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув ўтказди

2020-03-03 | Иқтисодиёт

Жорий йил 2 март куни инвестициялар ва ташқи савдо вазири Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси М.Сурайя Эр билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали иқтисодий ҳамкорликнинг фаоллашувига кучли туртки бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркияга ташрифи якунлари ва амалий натижалари муҳокама қилинди.

Турк томони Республикамиз Ҳукумати ва шахсан Давлат раҳбари томонидан Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама инвестицион ва савдо шерикчилик алоқаларини фаоллаштиришга катта эътибор қаратилаётгани ҳамда туркиялик ҳамкорлар билан тузилган инвестиция келишувлари ва савдо шартномаларини амалга ошириш формати, механизмлари ва муддатларини белгиловчи алоҳида ҳукумат қарори қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилинди.

Ҳар бир лойиҳа Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши учун алоҳида устувор аҳамият касб этиши ва шу муносабат билан ўзбек томони туркиялик инвесторлар ва савдо шерикларнинг муваффақиятли фаолияти учун барча зарур шароитларни яратиш борасида лозим бўлган чораларини кўриши таъкидлаб ўтилди.

Вазирлик раҳбарияти эришилган келишувларнинг амалда ижро этилиши  Ўзбекистоннинг тегишили вазирликлар, идоралар, банклар ва компаниялари билан яқин ҳамкорликда доимий равишда назорат қилиб борилишига ишонтирди.

Учрашув якуни билан қўшма лойиҳалар ва келишувларни жадал амалга оширишга кўмак бериш мақсадида яқин ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться