Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Камбағаллик олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг оғир йўналиши
2020-03-02 | Жамият
Камбағаллик мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг оғир йўналиши, энг оғир масаласи. Чунки бу масала биринчи навбатда одамларнинг дунёқараши билан ишлашни тақозо этади. Бизнинг халқимиз ориятли, камбағалликни бошдан кечирса ҳам бировга гапирмайдиган халқ.
Оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон тарихида илк бор камбағаллик борлиги тан олинганлиги ва 4-5 млн аҳоли камбағалликда яшаётгани эътироф этилаётганлиги, шунингдек, бу масалани очиқ-ойдин айтиш учун давлатимизда 3 йилдан бери тайёргарлик олиб борилганлиги айтилди.
Молия вазирининг ўринбосари Ё.Э.Турсунов ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари А.А.Азизов Сирдарё вилоятининг Боёвут туманига ташриф буюрди.
Мутасаддилар Боёвут туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш билан бир қаторда ночор, камбағалликда ҳаёт кечираётган аҳоли хонадонларида бўлишди.
Камбағалликдан чиқиш учун одамлар нима билан шуғулланиши кераклиги ўрганилиб, даромади кам аҳоли дунёқарашини ўзгартириш, уларга мос йўналишлар ва зарур кўмаклар бериш масаласи муҳокама қилинди. Шу асосда туманда камбағалчиликни камайтириш дастурини ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси