Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Осиёда регби янада ривожланади
2020-03-02 | Спорт
28 февраль куни Москвада Россия регби Федерацияси Олий Кенгаши раиси Игорь Артемьев ва Осиё регби Федерацияси Президенти Шайх Қайс Ал-Дҳалая ўзаро англашув Меморандумини имзолади.
Мазкур англашув меморандуми Осиёда регби спорт турини янада ривожланишига қўйилган қадамлардан десак муболаға бўлмайди. Шунингдек томонлар учрашув давомида марказий Осиё мамлакатлари яни Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Қозоғистонда алоҳида турнирлар ўтказилиши ҳақида ҳам келишувга эришишди.
Томонлар кадрлар алмашинуви ва малака ошириш курслари ҳақида ҳам сухбатлашишди. Барча ташаббус ва таклифларимизда бизни қўллаб-қувватлайдиган Жаноб Каисдан миннатдорман. Янада самарали ҳамкорликка умид қиламан“, — деди Игорь Артемьев.
“Москвада бўлганимдан хурсандман, учрашувга таклиф қилганингиз учун раҳмат. Россия билан муносабатларимиз ўтган йилнинг декабр ойида Дубайда бошланган бўлиб, у ерда “регби 7“ халқаро турнирида учрашдик. Энди навбат Россияга келишимга тўғри келди. Биз жуда самарали суҳбат қурдик ва 2024 йилгача тўрт йиллик Олимпия саралаш босқичи учун иш жойларини муҳокама қилдик. Барча саъй-ҳаракатларимиз регби тарғиботи ва бутун дунё бўйлаб ўйинимиз имиджини оширишга қаратилган бўлади“,-деди Жаноб Қаис Ал-Дҳалая.
Федерациялар ҳамкорлик масалалари муҳокамасида Осиё регби ижрои қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон регби Федерацияси бош котиби Қаҳрамон Жалилов ҳам иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги