Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ экспертлари гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги устувор ҳаракатлар режасини муҳокама қилдилар

2020-03-02 | МДҲ

2020 йилнинг 27-28 февраль кунлари Минск шаҳрида МДҲ Ижроия қўмитасида МДҲ га аъзо давлатларнинг 2021-2022 йилларга мўлжалланган гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги устувор ҳаракатлар режаси лойиҳасини келишиб олиш учун экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Россия, Белорусия, Арманистон, Тожикистон, Қирғизистон, МДҲ Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши котибияти, "Мир" телерадиокомпанияси ва Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Мутахассислар Режа лойиҳасига киритилган таклифларни кўриб чиқдилар ва якуний ҳужжат бўйича келишиб олдилар. Унга кўра ҳужжатдаги "Соғлиқни сақлаш" бўлими чиқариб ташланди ва унда кўрсатилган вазифалар "Умумий гуманитар характердаги тадбирлар" бўлимига киритилди.

Экспертлар МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг муҳокамасига аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги 2021-2022 йилларга мўлжалланган устувор тадбирлар режасини белгиланган тартибда тақдим этишга қарор қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат Ҳамдўстлик мамлакатлари гуманитар ҳамкорлик кенгаши ташаббуси билан ишлаб чиқилган бўлиб, 2019-2020 йилларга мўлжалланган амалдаги режанинг давомидир. 

Режа 8 қисмдан иборат бўлиб, улар умумий гуманитар характердаги  тадбирларни ўз ичига олади. Масалан Халқаро китоб санъати танлови, МДҲ ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишланган, Буюк Ватан уруши, XVI-XVII ижодий ва илмий зиёлилар форумлари, "Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтлари" давлатлараро дастури, "Ҳамдўстлик юлдузлари" ва "Дебатлар ҳамдўстлиги" мукофотларидир. 

Ундан ташқари маданият, таълим ва фан, китоб нашрлари ва полиграфия, спорт ва туризм, ёшлар ҳамкорлиги, ахборот ва оммавий коммуникациялар билан боғлиқ тадбирлардан иборат. 

Режа лойиҳасининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши кейинги икки йил ичида МДҲ га аъзо давлатларнинг гуманитар соҳадаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться