Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ЖСТ га кириш бўйича Ишчи гуруҳининг 4-йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

2020-03-02 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириш жараёни доирасида Ташкилотга аъзо давлатлардан ташкил топган Ишчи гуруҳнинг 4-йиғилишини Женева шаҳрида ўтказишга фаол тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

2019 йил якунида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигидаги ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг қарорларига биноан, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи савдо режими тўғрисидаги Меморандум ва республикамиз ташқи савдо режимининг турли жабҳаларини қамраб олувчи 12 та қўшимча ҳужжатлар тасдиқланиб, ЖСТ Котибиятига юборилди.

Хусусан, Ташқи савдо режими тўғрисидаги Меморандумга қўшимча равишда ушбу ҳужжатнинг 7 та иловаси, ЖСТ нинг божхона қиймати бўйича келишувларни қўллаш, савдодаги техник тўсиқлар, санитария ва фитосанитария чоралари, интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо жиҳатлари тўғрисидаги ЖСТ келишувларини қўлланиши юзасидан маълумотлар ҳамда Ўзбекистон миллий қонунчилигини ЖСТ қоида ва талабларига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси юборилди.

Бундан ташқари, жорий йил 25 февраль куни юқорида эслатиб ўтилган Ишчи гуруҳнинг 4-йиғилишини ўтказилишини таъминлаш мақсадида Идоралараро комиссия томонидан маъқулланган бир қатор ҳужжатлар Женевадаги ЖСТ Котибиятига юборилди, шу жумладан, ЖСТ га аъзо мамлакатларнинг ташқи савдо режими тўғрисидаги Меморандумига оид саволларига жавоблар; савдода техник тўсиқлар тўғрисидаги сўровномасига берилган шарҳларга жавоблар; Меморандумнинг алоҳида боблари; импортни лицензиялаш тартиби тўғрисида маълумотлар ва бошқалар.

Ўрнатилган амалиётга мувофиқ, келгуси 4-6 ҳафта ичида ЖСТга аъзо давлатлар Ўзбекистон томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар. Ушбу процедура якунидан сўнг, Женевада Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга кириш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Маълумот учун: Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга кириш бўйича Ишчи гуруҳи учта йиғилиш ўтказган: 2002 йил июль, 2004 йил июнь ва 2005 йил октябрь ойларида.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться