Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили билан учрашув

2020-03-02 | Сиёсат

2020 йилнинг 28 февраль куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ва АҚШнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Залмай Халилзод ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Афғонистондаги ҳозирги вазият, ушбу мамлакатда тинчлик сиёсий жараёнини тезроқ бошлаш бўйича томонларнинг саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Залмай Халилзод Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Афғонистонга нисбатан дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро англашув тамойилларига асосланган мутлақо янги сиёсатни амалга ошираётганини қайд этди. Буни афғон халқи ҳам, дунёнинг бошқа мамлакатлари, жумладан АҚШ ҳам эътироф этади.

Яқинда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини янада ривожлантиришга янги кучли туртки бергани ва афғон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий истиқболлари ва йўналишларини белгилаб бергани алоҳида таъкидланди.

АҚШ томони Афғонистонда миллий иқтисодиётни тиклашга қаратилган турли лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиришни муҳим деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан Залмай Халилзод Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, айниқса уларнинг яхлитлиги, амалийлиги ва узоқ муддатли натижаларга йўналтирилганини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться