Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида мева-сабзавотчилик кластерларида олиб борилаётган ишлар
2020-02-28 | Иқтисодиёт
Мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантиришда кластерлар фаолиятини янада самарали ташкил қилиш бўйича белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари С.Ходжаев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари Сурхондарё вилоятининг Ангор, Термиз, Қизириқ, Шеробод, Олтинсой, Сариосиё, Узун ва Денов туманларида ҳамда 21-22 февраль кунлари Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шахрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи туманларида ташриф буюрди.
Ташрифда маҳсулот етказиб бериш бўйича уч томонлама шартномалар тузилиши, кластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш ҳамда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бизнес режалар ва тегишли ҳужжатлар тайёрланиб тижорат банклари тақдим этилиши, шунингдек уларни фаолиятида мавжуд муаммолар хусусида очиқ мулоқат тарзида учрашувлар бўлиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги