Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бадиий таълим ривожланмоқда

2020-02-28 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида бадиий таълимга оид масалалар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Бадиий академия томонидан тизимдаги таълим муассасаларида бадиий таълим узвийлиги, узлуксизлигини таъминлаш, замон талабларига мос ўқитиш тизимини кенг йўлга қўйиш, жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ушбу йўналишдаги таълим муассасалари билан тажриба алмашиш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 16 августдаги “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилаяпти. Бугунги кунда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида жами 16 та таълим муассасаси – 1 та институт, 4 та ихтисослаштирилган санъат мактаби ҳамда 11 та ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати мавжуд.

Сўнгги уч йил ичида бадиий таълим сифатини ошириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июлдаги қарори билан тасдиқланган “Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали қабул қилиш амалга оширилмоқда.

Бадиий таълим йўналишида яна бир муҳим қадамлардан бири –тасвирий ва амалий санъат соҳасида олий маълумотга эга бўлмаган, лекин ўзининг ноёб истеъдоди ва маҳорати билан танилиб, халқ эътирофига сазовор бўлган халқ рассомлари, Бадиий академия академиклари, “Ўзбекистон халқ устаси” ва соҳа бўйича бошқа давлат мукофотлари ва шарафли унвонларга сазовор бўлган мутахассислар олий ўқув юртларида дарс бериш ҳуқуқига эга бўлди.

Шунингдек, Бадиий академия тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари битирувчиларига давлат намунасидаги мутахассислик дипломи таъсис этилди. 2019 йилдан тизимдаги ўқув даргоҳларида педагог кадрларининг аттестация жараёнлари Бадиий академиянинг академиклари ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ўтказилиши йўлга қўйилгани соҳада таълим сифатини оширишга хизмат қилади.

2018-2019 ўқув йили якуни бўйича Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг 438 нафар ўқувчиси республика ва халқаро танлов ҳамда фестивалларида қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритди.

Бадиий таълим доирасида бир қанча қўшма дастурлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Чанапатана халқаро дизайн институти (Таиланд) билан ҳамкорликда “Дизайн либос ва газламалар” ва “Интерьерни лойиҳалаш” йўналишларида 3+1 дастури асосида қўшма факультет ҳамда Жанубий Кореянинг Кемёнг университети билан ҳамкорликда “Дизайн либос ва газламалар” ва “Интерьерни лойиҳалаш” йўналишларида 2+2+1,5 дастури асосида қўшма факультет очилди.
 

Н.УСМОНОВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться