Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

2020-02-27 | Жамият

Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2020 йил 19 февраль куни Комсомольск-на-Амуре шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Н.Х. қурилаётган обектнинг томидан тушиб кетиши оқибатида вафот этган.

26 февраль куни консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинганидан сўнг Н.Х.нинг ва Хабаровск шаҳрида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган бошқа ҳамюртимиз С.Ф.нинг жасадлари “Хабаровск-Тошкент" тўғридан-тўғри чартер рейси билан ватанга юборилди.

Бош консулхона Хабаровск ўлкасидаги ўзбек диаспораси фаолларига ташкилий масалаларни ҳал этишда ва ҳамюртларимизнинг жасадларини юборишда кўрсатган беғараз ёрдами учун миннатдорчилик изҳор этади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда эслатиб ўтадики, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси - Ёқутистон, Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться